Турк сиёсатчиси: АҚШ Гюленнинг “гуллаб” қўйишидан хавфсирамоқда

© REUTERS/Greg Savoy/Reuters Фатҳуллоҳ Гюлен
Фатҳуллоҳ Гюлен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гюленнинг тўнтаришга уриниш қатнашчилари билан алоқадорлиги ҳақида исботлар етарли

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. АҚШ турк ҳукумати томонидан июл ойидаги тўнтаришга алоқадорликда айбланаётган Фатҳуллоҳ Гюленни Туркияга топшириш масаласини кўриб чиқишни чўзмоқда, чунки унинг тергов органларида кўргазма беришидан чўчияпти, деди Туркия парламентининг собиқ спикери, депутат Меҳмет Али Шахин, РИА Новости хабарига асосан.

"Менимча, Америка ҳукумати террорчилар бошлиғининг АҚШда бўлган давридаги фаолияти ҳақида айтиб беришини истамайди. Улар Гюлен қандай таклиф асосида АҚШда яшаш учун рухсатнома олганлигини айтиб қўйишидан хавфсирашади", — деди парламент собиқ спикери Anadolu агентлигига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, Гюленнинг тўнтаришга уриниш қатнашчилари билан алоқадорлиги ҳақида исботлар етарли. "15 июл куни исёнчилар қўлга олинган Туркия қуролли кучлари бош штаби раҳбарига ўзларининг "ғоявий етакчи"лари Фатҳуллоҳ Гюлен билан алоқага чиқишни таклиф қилганликларининг ўзи етарлича исбот", — деб қўшиб қўйди Шахин.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ исёнчилар ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишди. Асосий қарама-қаршиликлар Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди. Тўқнашувларда 240 фуқаро ҳалок бўлди, икки мингдан ортиқ киши жароҳатланди.

Туркия ҳукумати диний уламо Фатҳуллоҳ Гюленни тўнтаришга алоқадорликда айблади ва АҚШдан уни Туркияга экстрадиция қилишни сўради. Гюленнинг ўз и эса тўнтаришни қоралади ва ўзининг бунга алоқаси йўқлигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0