Тиббиёт соҳаси ходимлари маоши оширилди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишҲамшира иши
Ҳамшира иши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, 1 ноябрдан бошлаб тиббиётнинг айрим соҳаси ходимлари маоши 40-75%га оширилди.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб тиббиёт соҳаси ходимларининг маоши алоҳида тартибда оширилади, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today нашри.  

1 ноябрдан бошлаб тиббиёт соҳаси ходимлари маошлари оширилади ва уларга турли ижтимоий қўшимча тўловлар белгиланади.

Ушбу қарор Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қонунга асосан қабул қилинган.

Қарорга кўра, энг катта қўшимча тўлов — 75 %, патолого-анатом  врачлари маошига қўшилади. Суд-медицина экспертиза бўлим раҳбарлари маошига эса 40% қўшимча қўшилади.

Ақлий қолоқ болаларни тарбияловчи психоневрологик интернатлар тиббиёт ходимлари маошига — 50 % қўшимча қўшилади. Ушбу турдаги интернатларда ишловчи санитар-энагалар, санитар-ҳаммомчилар, массажчилар ва ҳамширалар маоши эса 40 % га оширилади.

Ўрта тиббий малакали, вирус ва инфекциялар билан ишловчи барча турдаги лаборатория ходимлари, анестезиолог-врачлар, интенсив даволаш бўлимлари врачлари маошларига 40% қўшимча қўшилди.

Имконияти чекланган беморлар билан ишловчи барча тиббиёт муассасалари кичик тиббиёт ходимлари, ҳамширалар ва бошқа тиббий ходимлари маоши ҳам оширилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0