ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ушбу йилнинг 1 ноябридан бошлаб Beeline ва Ucell уяли алоқа операторлари хизматларидан фойдаланувчи абонентлар OLX.UZ саҳифаси хизматларидан бепул фойдаланади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
Интернет-эълонлари хизматидан Ўзбекистон ҳудудида бепул фойдаланиш учун абонентлар OLX.uz саҳифасининг мобил дастурини смартфонларига юклаб олишлари керак.
«Мобил интернет хизмати – Ўзбекистонда энг арзон эмас, лекин ҳамкорларимиз – Beeline ва Ucell – энг оммавий интернет эълонлар саҳифаси барча учун бепул бўлди», — деди
Вячеслав Кан OLX Ўзбекистон компанияси директори.
Эслатиб ўтамиз OLX.uz Ўзбекистоннинг энг оммавий интернет-эълонлар саҳифаси бўлиб, бугунги кунда ушбу сайтда 140 мингдан кўп маҳсулот ва хизматлар ҳақида эълонлар жойлаштирилган. Ундан ташқари саҳифа ҳар ой 80 минг янги эълонлар билан тўлдирилмоқда.