Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси аниқланди

Oбуна бўлиш
"Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси" танлови ниҳоясига етди. Тошкентда бўлиб ўтган INFOLIB-2016 - Кутубхоналар ҳафталигида танлов ғолибларига гувоҳномалар топширилди.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Тошкентдаги Алишер Навоий номли миллий кутубхонада "Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси" танлови ғолибларига гувоҳномалар топширилди, деб хабар қилмоқда index.uz саҳифаси.

Меҳмонлар олдида UZINFOCOM маркази директори Ғайратхўжа Сайдалиев, Маданият ва Спорт вазирлиги вакилари Толибжон Мирзакулов ва Гиёсиддин Реджабовлар сўзга чиқиб, ушбу танлов Ўзбекистон тарихий, меъморчилик ва табиий ёдгорликлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва уларни халқ орасида оммавийлаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистонликлар мамлакатнинг етти мўъжизасини танламоқда

Маросимда Ўзбекистон ҳалқ артисти ва Алишер Навоий номли Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Шерали Жўравнинг иштирок этгани маросимга алоҳида кўрк бағишлади ва иштирокчилар учун кутилмаган совға бўлди.

Танловда ғолиб бўлган иншоотлар раҳбарларига, ушбу  объектлар "Ўзбекистон етти мўъжизаси" рўйхатига киритилгани ҳақида гувоҳномалар топширилди.

Meros.uz портали томонидан ташкил қилинган лойиҳа координатори Зумрад Шаджалилова тадбир қандай бўлиб ўтгани ва унинг якунларини эълон қилди:

1.  Регистон ансамбли (Самарқанд)

2. Савицкий номли санъат музейи (Нукус)

3. Тошкент телеминораси (Тошкент)

4. Форумлар саройи  (Тошкент)

5. Улуғбека расадхонаси (Самарқанд)

6. Ичан-Қала (Хива)

7. Гўр-Амир мақбараси (Самарқанд)

Янгиликлар лентаси
0