Молдова президент сайловида Игор Додон етакчилик қилмоқда

© Sputnik / Мирослав РотарьМолодва президенти номзоди Игорь Додон
Молодва президенти номзоди Игорь Додон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Игор Додон Москва билан муносабатларни тиклаш, Молдова маҳсулотларини Россия бозорига қайтариш ва Россия билан энергетик ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Молдова Республикасида 30 октябр куни бўлиб ўтган президент сайловида Социалистлар партияси раҳбари Игор Додон етакчилик қилмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Молдова.

Марказий Сайлов қўмитаси хабарига кўра, Игор Додон биринчи турда тўлиқ ғалабага эришиш учун етарли овоз тўплай олмаган, шунинг учун 13 ноябрда овоз беришнинг иккинчи тури бўлиб ўтиши эҳтимоли бор.

Айни дамда сайлов варақаларининг 99.3 % ҳисобланди. Уларнинг натижасига кўра, Додон 48, 26% овоз тўплаган. Унинг рақиби, “Ҳаракат ва ҳамжиҳатлик” партияси раҳбари  -   Майя Санду – 38,42 % овоз тўплаган. Молдова президентлигига биринчи турда ғалаба қозониш учун номзод 50% ва +1 дона овоз тўплаши керак.

Сайловда иштирок этган бошқа номзодлар анча орқада қолиб кетишган, Дмитрий Чубашенко – 6%, Юрий Лянкэ – 3,12%, бошқалар 2%дан кам.

Додон энг кўп овоз тўплаши янгилик бўлмади, сайловдан олдин ҳам кўпчиллик унинг ғалабасини кутган эди.

Социалистлар партияси раҳбари Игор Додон, президент бўлган тақдирда Москва билан муносабатларни тиклаш ва Молддова маҳсулотларини Россия бозорига қайтариш тарафдоридир. Ундан ташқари, Додон, Россия билан энергетик ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирган.

Номзод Сандунинг сиёсати эса — Руминия ва Украина билан  алоқаларни мустаҳкамлаш ва АҚШ билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишдир.

Мустақил кузатувчилар хабарига қараганда, Молдова президенти сайловида аҳоли жуда фаол қатнашган. Овоз бериш тартиби барча халқаро талаблар даражасида бўлиб ўтган. Молдова сайлов қўмитаси хабарига кўра, президент сайловига мамлакат бюджетидан 4,99 млн $ маблағ ажратилган.

Янгиликлар лентаси
0