Юнусобод метроси қурилиши қайта бошланди

© Sputnik УЗбекистанЮнусобод йўли қурилиши қайта бошланди
Юнусобод йўли қурилиши қайта бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Метро қурилиши муносабати билан Юнусобод деҳқон бозори ҳам бошқа жойга кўчирилиш эҳтимоли бор экан.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Октябр ўртасида Шавкат Мирзиёев таалуқли вазирликларга Юнусобод йўлининг узоқ йиллардан бери қурилиши тўхтаб қолган "Файзулла Хўжаев" ва "Юнусабад" бекатларини қуриб битказишни топширган эди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири ушбу қурилиш майдончасида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди.  

Қурувчилар, катта қурилиш техникаси кириб келиши учун, қурилиш майдонини ўраб турган деворни олиб ташлашди. Айни дамда қурилиш майдончасида тўпланиб қолган ахлат олиб чиқиб ташланган ва чуқурликни қазиш ишлари давом этмоқда.

© Sputnik УзбекистанЮнусобод йўли қурилиши
В Ташкенте началось строительство линии метрополитена в Юнусабадском районе - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод йўли қурилиши

Қурилиш ташкилоти вакилининг сўзларига қарагнада метро бекатларидан бири Юнусобод деҳқон бозор олдида иккинчиси ундан 1 км узоқликдаги кўп қаватли уйлар орасидаги чорраҳада жойлашган бўлар экан. Ушбу жой халқ орасида "Петушок" деб ном олган.

Ахмад Дониш кўчаси бўлаб пастга қараб юрилган томонда метро поездлари учун "гараж" қурилар экан. Уша ерда улар айланиб олишлари ҳам мумкин бўлади. Қурувчилар айтишига қараганда, қурилишга халақит бермаслиги учун, бозор бошқа жойга кўчирилиши ҳам мумкин экан.

© Sputnik УзбекистанЮнусобод йўли қурилиши қайта бошланди
В Ташкенте началось строительство линии метрополитена в Юнусабадском районе - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод йўли қурилиши қайта бошланди

"Қурилиш очиқ услуб билан олиб борилади, шекилли. Бу барча қурилиш ишларини ва коммуникацияларни осонроқ ўтказиш имконини беради", — деди қурувчилардан бири Sputnik мухбирига.

Қурилишга халал бераётган дарахатлар аллқачон кесилмоқда. Бунинг ҳисобидан автомобил йўли ҳам кенгайтирилар экан.

"Дарахтларни кесишга мажбурлигимиздан афсусдамиз, лекин келажакда бу автомобил йўлини кенгайтириш имконини беради. Бу йўллари тор бўлган, аҳоли зич яшайдиган Юнусобод мавзелари учун ўта мумҳим масала. Тирбандлар ҳаммани қийнаб юборди. Бу ерда метро қурилиши билан ҳукумат бирданига бир неча муаммони ҳал қилади, жумладан йўлларда эркин  ҳаракатланишни ҳам", — деди қурилиш бригадаси бошлиғи.

Юнусобод йўлининг қурилиши қачон тугашин ҳеч ким аниқ айта олмади, шунингдек сарфланаётган маблағ ҳажмини ҳам. Кимдир барча ишлар Наврўз байрамигача тугатилиши мумкинлигини тахмин қилди, бошқалар камида 2-3 йил кераклигини таъкидлашмоқда.

Тошкент мтеросининг Юнусобод йўли қурилиши 1988 йилда бошланиб 2001 йилда тўхтатилган эди. Қурилиш бўйича Юнусобод йўли энг мураккаб йўл бўлиб чиқди, чунки Бўзсув кўл ва бир неча каналлар остидан туннел ўтказишга тўғри келарди.

Юнусобод йўли қурилиши қайта бошланди
В Ташкенте началось строительство линии метрополитена в Юнусабадском районе - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод йўли қурилиши қайта бошланди

Бугунги кунда Юнусобод йўлининг асосий муаммоси бу — унинг аҳоли кўп яшайдиган мавзеларгача етказилмаганлигидир. Шунинг учун ҳам кўпчиллик метрогача бошқа транспортдан фойдаланишга ёки умуман шахсийт автотранспортдан фойдаланишни маъқул кўради.

Мутахассислар фикрига кўра, Юнусобод йўлини қуриб битказиш жамоат транспортига ва автомобил йўллариг бўлган босимни анча камайтириш имконини беради ва асосийси эса — Тошкент ер ости транспортининг самарадорлигини оширади.

Янгиликлар лентаси
0