ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Халқаро космик станциясининг (ХКС) уч экипаж аъзоси бўлган ерга қўниш аппарати Қозоғистонга кўнди, деб хабар чилмоқда РИА Новости Парвозлар бошқарув маркази хабарига асосан.
Россиялик Анатолий Иванишин, Япониялик Такуя Ониши ва АҚШлик Кэйтлин Рубинс орбитада 40 та илмий тадқиқот ўтказишди. Изланишларнинг асосий қисм космик муҳитнинг тирик мавжудотларга таъсири ҳақида бўлди.
Ундан ташқари экипаж "Союз МС" ХКСининг янги бошқарув тизимини синовдан ўтказди.
2016 йилда амалга ошириладиган энг охирги космик парвоз 17 ноябрга мўлжалланган. Ушбу кун ХКС 50/51 номли экипаж аъзолари бўлган "Союх МС-03" космик кемаси Байконурдан соат 23:20 да учирилади.
Экипаж уч кишидан иборат: россиялик космонавт Олег Новицкий, Еврова Космик ассоциацияси вакили Тома Песке ҳамда АҚШлик Пегги Уитсон.