ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. 31 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда яна ҳаво исиб кетади, деб хабар бермоқда nuz.uz гидрометеорология марказига таяниб. Дам олиш кунлари республикада ўртача ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Келаси ҳафта бошидан эса ҳаво кескин исийди – айрим ҳудудларда ҳарорат 28 даражагача кўтарилиши мумкин.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда 31 октябр-2 ноябр кунлари ҳарорат кундузи 15-20, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийсида ҳарорат кундузи 17-22 даражагача кўтарилади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида кундузги ҳарорат 20-25 даражани ташкил этади. Айрим жойларда сониясига 15-20 метр тезликда шамол эсиши мумкин.
Ҳақиқий иссиқ ҳаво эса Қашқадарё ва Сурхондарёда қайд этилади. 31 октябр-2 ноябр кунлари бу вилоятларда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида сониясига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-6, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.