Ўзбекистон Президентлигига номзодлар рўйхатга олинди

© Sputnik / СтрингерЎзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидаги сайлов плакати
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидаги сайлов плакати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МСК Ўзбекистондаги тўрт сиёсий партия томонидан кўрсатилган Президентликка номзодларни рўйхатга олди

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилди.

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сайлов жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистон президентлиги сайловлари учун номзодлар расман илгари сурилмоқда

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Сарвар Садуллаевич Отамуратов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳатамжон Абдурахмонович Кетмонов, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Наримон Маджитович Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олинди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан уларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш ҳамда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0