ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Москва ҳокимияти Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб ёдгорлик ўрнатиш масаласини кўриб чиқиши мумкин, деб хабар берди Sputnik Тожикистон Москва ОАВга таяниб.
"Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб ёдгорлик ўрнатиш ҳақида буюртманома тушган", — деди ёдгорлик санъати бўйича комиссия раиси Игор Воскресенский.
Унинг айтишича, ёдгорлик Ўзбекистон элчихонаси яқинида жойлашган Полянка кўчаси атрофидаги хиёбонда ўрнатилиши мумкин.
Воскресенский мазкур масала комиссиянинг декабрда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида кўриб чиқилишини айтди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни инсульт оқибатида вафот этди. У ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида дафн этилди.