Европарламент депутатлари Ўзбекистон тараққиёти билан танишишди

Oбуна бўлиш
Европарламент вакиллари эътибори Ўзбекистонда кейинги йилларда сайлов қонунчилиги соҳасидаги туб ислоҳотларга қаратилди

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Брюсселда Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар бўйича Делегацияси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар қилди. тадбирда Европарламент депутатлари, сиёсий фракциялар ва тегишли қўмиталар вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги дипломатик миссияси томонидан мустақиллик йиллари давомида республиканинг барча соҳаларда эришган муваффақиятларига бағишланган презентация намойиш этилди.

Европарламент вакиллари эътибори Ўзбекистонда кейинги йилларда сайлов қонунчилиги соҳасидаги туб ислоҳотларга қаратилди. Мазкур қонунчилик сайловларнинг тенглик муҳитида, шаффоф, мамлакат ва халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларига риоя қилинган ҳолда ўтишида мустаҳкам асос ҳисобланади.

Имзо санаш - Sputnik Ўзбекистон
ЕХҲТ Ўзбекистон президентлиги учун сайловлардаги ўзгаришларни маъқуллади

Европарламент вакиллари жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президентлиги сайловларига Марказий сайлов комиссияси бошчилигидаги тайёргарлик жараёни билан таништирилди. Иштирокчилар сиёсий партиялар томонидан ушбу юксак лавозимга кўрсатилган номзодлар, овоз берувчилар учун яратилган шароитлар ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар. Уларга сайловнинг очиқ ўтишини таъминлаш мақсадида 300дан ортиқ халқаро кузатувчилар таклиф этилганлиги маълум қилинди.

Тадбирда раислик қилган Европарламентнинг бельгиялик депутати Марк Тарабелла Европарламент Ўзбекистонда мамлакат аҳолисининг фаровонлигини ошириш ва ҳуқуқий давлат қуриш йўлида амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолашини билдирди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар Ўзбекистон Президентлиги сайловлари демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги муҳим босқич бўлишини эътироф этишиб, келгусидаги ижобий ўзгаришлар мамлакатнинг жаҳон саҳнасидаги обрўсини оширишга хизмат қилади деган хулосага келдилар.

Янгиликлар лентаси
0