Туркия самолётлари Сурия осмонига киришга уринди

Oбуна бўлиш
Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон айтишига қараганда, ҳужумдан мақсад Сурия ҳудудида 5000 кв км ҳудудини террорчилардан тозалаб у ерда қочқинларни жойлаштириш учун хавфсиз ҳудуд яратиш.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Туркия самолётлари Сурия ҳаво ҳудудига киришга уринди, лекин Сурия ва Россия ҳарбийлари томонидан огоҳлантирилганидан кейин орқага қайтишди, деб хабар қилмоқда Сурия хавфсизлик кучлари вакили Sputnik мухбирига.    

Турецкие самолеты пытались войти в воздушное пространство Сирии на севере провинции Алеппо, однако развернулись после предупреждений со стороны сирийских и российских военных, заявил агентству Sputnik источник в силах безопасности.

Турк армияси 24 августда Сурия шимолида ИДга қарши "Фрот қалқони"номли операция бошлаган эди. Ўшандан буён Сурия ҳарбийлари Джараблус шаҳрини ўз назорати остига олиб, жануб-ғарб йўналиши томон ҳаракатланмоқда.

Шимолда Турк қўшнлари доимий равишда Қурд кўнгиллилари билан жангга кириб туради. Туркларнинг фикрича улар Қурдистон ишчи партияси билан боғлиқ.

Дамашқ бўлса ўз ҳудудида Турк қўшларининг бўлишини суверенитет безилиши деб қабул қилиб, четдан кириб келаётган ҳар қандай кучга зарба беришга таёр эканлигини билдирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0