ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Латвиялик нафақахўр бобо машинасини зангдан тозалаш учун кока-колали бассейнга чўктирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Даугавпилслик 73 ёшли қувноқ пенсионер далада улкан чуқур қазиб ичига пленка солди. Пайдо бўлган бассейнни 12 000 литр кока-кола ичимлиги билан тўлдирди. Кейин эса унинг ичига 40 кг сода солди, лекин кола-ментос реакцияси бўлмади.
Кейин эса, бобо пойгачилар шлемини кийиб, ўзининг эски Audi 80 автомобилида, катта тезликда бассейн ичига сакради.
Қариянинг сўзларига қараганда ушбу тажриба учун у 8000 евро харажат қилган.
"Нафақам 2000 евро, қолганини болаларим юбориб туришади. Ушбу пулларга дори-дармон сотиб олаяпман, деб ўйлашади улар", — деб қўшимча қилди ҳазилкаш бобо.
Кока-кола унинг машинасини зангдан тозалашга ёрдам берган бермаганини ҳақида бир сўз айтмади, бепул реклама қилишни хохламади шекилли. Лавҳанинг охирида унга кўпроқ "лайк" қўйиши ҳам айтиб ўтди.