Истиқлол ғунчалари танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди

© kasaba.uzИстиқлол ғунчалари кўрик танлови
Истиқлол ғунчалари кўрик танлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу танлов ёш авлодни санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллатлараро дўстлик, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш учун ташкил қилинган.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан, анъанавий равишда ўтказиб келинаётган "Истиқлол ғунчалари" кўрик-танловининг Республика минтақавий боcқичлари ниҳоясига етди, деб хабар қилмоқда ЎКУФ Кенгаши Матбуот хизмати.

"Маълумки, ушбу танлов ёш авлодни санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллатлараро дўстлик, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, эстетик дидни шакллантириш, шунингдек, ёш иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган", — дейилган хабарда.

Ушбу кўрик танлов уч босқичдан иборат бўлиб, унинг дастлабки босқичида 7800 нафа 7-16 ёшли ўқувчилар иштирок этди. Иккинчи ҳудудий босқичда эса 1700 нафар иқтидорли санъатсевар болалар анъанавий ижрочилик, эстрада қўшиқчилиги, якка ва ансамбль чолғу ижрочилиги, якка ва жамоа рақси ижрочилиги йўналишларида ўз истеъдодларини намоён этдилар.

Тўрт ҳудуд — Сирдарё, Сурхондарё, Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикалари бўйича якуний босқич 26 октябрда бўлиб ўтди. Ундан олдинги босқичларда ғолиб чиққан 300 нафар бола иштирок этишди.

Ғолиб ва совриндор болажонлар касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Янгиликлар лентаси
0