Камилов Афғонистон ҳукумати вакилларини қабул қилди

© AFP / YASSER AL-ZAYYATАбдулазиз Камилов
Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда Тошкентда бўлиб ўтаётган 10-халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этиш учун келган

ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом республикаси президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва президентнинг Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда Тошкентда бўлиб ўтаётган 10-халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этиш учун келган.

Ўзаро суҳбат чоғида ўзбек-афғон алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳолати ҳамда истиқболлари, олий ва юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама этилди.

Учрашувда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайёд Шаҳобиддин Темурий иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0