Махсус лабораториялар Ўзбекистон йўлларининг сифатини аниқлайди

Oбуна бўлиш
Янги сотиб олинадиган ускуналар, бир томондан қурилаётган йўлар сифатини яхшилашга қаратилган бўлса, иккинчи томондан – йўллардан фойдаланиш ва йўлларнинг ҳолати ҳақида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон автойўлчилари йўллар сифатини яхшилайдиган махсус тадқиқот лойиҳасини ишга туширмоқда. Лойиҳа ўз ичига замонавий тадқиқот техникаси сотиб олиш, лабаратория текширувлари ва йўллар кадастрини ўз ичига олган, деди “Ўзавтойўл” Sputnik мухбирига.

Асбоб-ускуналар сотиб олиш билан “Ўзавтойўл” АЖга қарашли бўлган Илмий-текшириш институти шуғулланмоқда. Ушбу лойиҳа Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги 376 км маҳаллий йўлларни яхшилашга қаратилган.

“Ушбу лойиҳа йўлларни техник жиҳатдан бошқариш ва уларни таъминлаш сифатини яхшилашга қаратилган. Энг янги ускуналар мутахассисларимизга йўлларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни аниқлаш ва йўллар тармоғини кенгайтиришга ёрдам беради”, — деди соҳа вакили.   

Илимий-текшириш институти айтишига кўра, янги сотиб олинадиган ускуналар, бир томондан қурилаётган йўлар сифатини яхшилашга қаратилган бўлса, иккинчи томондан – йўллардан фойдаланиш ва йўлларнинг ҳолати ҳақида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам беради. Шунингдек, олинган маълумотлардан йўл қурилишини режалаштиришнинг замонавий услубларида ва дастурлаш методларида фойдаланиш мумкин.

Йўл-қурилиш техникаси - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзавтойўл” Ўзбекистонда янги афалт-бетон заводлари очади

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда йил охирига қадар 512 км йўлни таъмирдан чиқариш режалаштирилган.

А380 йўлининг "Бухоро – Нукус – Бейнау" йўлналишидаги 125 км. ли Бухоро – Тўрткўл бўлаги цемент-бетон билан қопланади.

М39 йўлининг "Тошкент – Термез" йўналишидаги узунлиги 50 км бўлган Ғузор – Термиз бўлаги – асфальтбетон билан қопланади.

М37 йўлининг "Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши" йўналишидаги узунлиги 16,7 км. бўлган Самарқанд — Навои бўлаги ҳам асфальтбетон билан қопланади.

2016 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон автомобил йўлларини таъмирлашга 1 триллиондан сўмдар ортиқ маблағ сарфланди.

Янгиликлар лентаси
0