ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев республика ҳукуматининг истеъфоси ҳақидаги фармонга имзо чекди, деб хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати. Илгарироқ парламент спикери кўпчилик коалициясининг тарқатиб юборилиши ҳақида расман маълум қилганди.
Хабарда айтилишича, республика вазирлар маҳкамасининг истеъфоси тўртта депутатлик фракциялари ўртасидаги келишув асосида шаклланган парламент коалицияси мақомининг йўқотилиши ҳақида расман эълон қилингани боис қабул қилинган.
"2015 йил 2 ноябрда Қирғизистон Жогорку кенешида СДПК, "Киргизстан", "Онугуу-Прогресс", "Ата Мекен" фракциялари ўртасидаги коалицион келишув асосида шаклланган Қирғизистон республикаси ҳукумати истеъфога чиқарилди деб ҳисоблансин", — дейилади хабарда.
Фармонга мувофиқ, бош вазир, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, бош вазир ўринбосарлари, ҳукумат аъзолари ҳамда маъмурий тизимлар раҳбари лавозимларида ишлаган шахсларга ҳукуматнинг янги таркиби аъзолари ва маъмурий тизимларнинг раҳбарлари тайинлангунига қадар улар ўз вазифаларини давом эттириб туришлари топширилди.