Мирзиёев Покистон Бош вазирига ҳамдардлик мактуби йўллади

© Sputnik / СтрингерПокистон байроғи
Покистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужум натижасида 60 нафардан зиёд киши қурбон бўлди, 165 киши жароҳатланди

ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳридаги полиция академиясида содир этилган террорчилик ҳужуми натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шарифга мактуб йўллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида маълум қилинди.

Пакистанская полиция - Sputnik Ўзбекистон
Покистонда террорчилар ҳужумидан 59 талаба қурбон бўлди

Шавкат Мирзиёев Покистон Ҳукумати ва халқига чуқур таъзия билдирди ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, академияга 25 октябр куни эрталаб уюштирилган ҳужум натижасида 60 нафардан зиёд киши қурбон бўлди, 165 киши жароҳатланди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Янгиликлар лентаси
0