Яқин 8 йилда энергетика соҳасига 94 млрд $ сармоя керак

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишГРЭС
ГРЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Осиё Тараққиёт банки тадқиқотига кўра Марказий Осиё мамлакатларининг энергетика тизимига 2017 - 2023 йиллар ичида улкан сармоялар керак бўлади.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари энергетика соҳасини ривожлантириши учун 2017 — 2023 йилларда 94 млрд сармоя керак бўлади, бу ҳақида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) хабар қилмоқда.  

"ОТБ томонидан Исломободдаги иқтисодий форумда тақдим этилган тадқиқотларига кўра,  марказий Осиё мамлакатлари 2017-2023 йилларда энергетика соҳасини ривожлантириш учун 94 млрд $ сармоя керак бўлади", — дейилган хабарда.

Исломободда 24 октябр куни Марказий Осиё ҳудудий иқтисодий ҳамкорлиги (МОҲИҲ) доирасида Энергетика сармоялар форуми бўлиб ўтган эди.

ОТБ маълумотларига кўра, бу Ўрта Осиёэнергетика секторида ўтказилган кенг кўламли изланишларнинг биринчисидир.

"Энергетика нафақат МОҲИҲ мамлакатлари балким бутун Осиё ва Тинч океани ҳудуди учун  барқарор иқтисодий ўсишнинг асосий омилидир", — деди ОТБ вице-президенти Чжан Вэньцай.

МОҲИҲ дастурига Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради. Унинг фаолиятини олтита йирик молия институтлари қўллаб-қувватлаб туради. Улар орасида Жаҳон банки,  Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта фонди, Осиё Тараққиёт банклари бор. ОТБ МОҲИҲ котибияти вазифасини ҳам бажаради.

Янгиликлар лентаси
0