ТОШКЕНТ, 26 окт Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов билан телефонда гаплашди, деб хабар қилмоқда ТИВ расмий саҳифаси.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимухамедовни Туркманистон мустақиллигининг 25-йиллиги билан чин юракдан табриклаб ва унинг фаолиятида янги зафарлар, дўстона турман халқига эса – тотувлик ва келажакда янада тараққиёт этишни тилади.
Ўз навбатида, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов чин миннатдорчилик билдириб ўзбек халқига тинчлик, тотувлик ва равнақ тилади.
Давлат раҳбарлари келажакда ҳам ўзбек-туркман ишончли ва самарали ҳамкорлигини давом эттириш ва ривожлантиришда ҳамда муҳим халқаро ва Ўрта Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаб қолиш масалаларида ҳамкорлик қилиш ниятларини қатъиян тасдиқлашди.