ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида бўлиб ўтган брифингда Американинг расмий, эксперт, академик ва ишбилармон доиралари вакиллари штирок этишди, деб хабар қилмоқда Халқ Сўзи нашри.
Учрашувда Ўзбекистон расмийларидан Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев асосий маъруза билан қатнашди.
Ушбу брифинг Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, унинг асосий мақсади мамалкатда бугунги кунда бўлиб ўтаётган жараёнларни океан орти сиёсий ва бизнес доираларига тўғридан-тўғри еткизиш бўлди.
Брифингда Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг 8 сентябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги нутқида ўз ифодасини топган асосий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мамлакатимизда жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарликнинг бориши ва 18-19 октябрь кунлари Тошкентда уюштирилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси якунларига доир маълумотлар ҳам тадбир меҳмонлари эътиборига ҳавола қилинди.
Брифинг қатнашчилари томонидан Ўзбекистондаги барқарорлик юқори баҳоланди. Шубҳа йўқки, ўтган йиллар давомида қонун устуворлиги асосидаги очиқ ҳамда барқарор сиёсий тизимнинг изчил амал қилиши туфайли бунга эришилди.
“Ўзбекистон саноатни узоқ муддатли ривожлантириш истиқболлари ва етакчи хорижий мамлакатлар билан лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича аниқ-равшан режаларига эга бўлган давлатдир”, — деган фикр “Caterpilar” компанияси раҳбариятида шаклланганини эътироф этди, “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида бундай мамлакатлар кўп эмас”, — деди у.
Ўз навбатида, Америкадаги етакчи “Baker&McKenzie” консалтинг компаниясининг шериги Т. Файерсон Ўзбекистондаги сиёсий ҳамда иқтисодий барқарорлик фаолият кўламларини кенгайтиришдан манфаатдор хорижий компаниялар учун асосий афзаллик эканлигини айтиб ўтди.