Умаров демократик давлат ва адолатли жамият қуриш тарафдори

© fotoliaАдолат ва қонун тимсоли
Адолат ва қонун тимсоли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентлигига номзод Наримон Умаров ўзининг сайловолди дастуридан ўрин олган асосий йўналишларни айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Наримон Умаров «Адолат» социал-демократик партияси VIII Қурултойидаги маърузасида ўзининг сайловолди дастуридан ўрин олган давлат ва жамият қуришга оид бир қатор муҳим ғоя ва йўналишларни айтиб ўтилди

“Биз, энг аввало, демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришни асосий мақсадимиз, деб ҳисоблаймиз”, — деди Умаров.

Номзоднинг фикрига кўра, давлат ва жамиятда адолат бор жойда иш юришади, юртда файзу барака бўлади, одамларда меҳр-оқибат кучаяди ва юксак муваффақиятларга эришилади.

Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари Магу олов ёдгорлигига гулчамбар қўймоқдалар - Sputnik Ўзбекистон
“Адолат” партияси фахрийларни Мустақиллик куни билан табриклади

Шунингдек, Умаров жамиятда аҳолининг даромади бўйича кескин табақаланишига йўл қўйилмасликни ва фуқароларнинг кучли ижтимоий ҳимояси қилиш ғоясинини олдинга сурди.

“Адолат” партияси вакили давлат ва жамият бошқарувида аҳолининг муносиб иштирокини таъминлаш ҳам партия фаолияти қаратилган муҳим йўналишлардан бири бўлишини айтиб ўтди.

Бу борада “Адолат” партияси вакиллик ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, парламентаризмни ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига ошкоралик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини кенг жорий этиш тарафдори эканлиги маълум қилинди.

Шунингдек, ҳокимият бошқарув органлари ҳамда фуқаролар ўртасида ўзаро очиқ мулоқот ва тўғридан-тўғри муносабатларни янада кенгайтириш, давлат хизмати ва давлат хизматчилари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ғоясини қўллаб қувватлаши маълум қилинди.

Партия раҳбарининг фикрига кўра, давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва энг мақбул қарорларни шакллантириш ва қабул қилишда аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш, бюрократизм ва коррупциянинг ҳар қандай кўринишларини бартараф этишга ҳам хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0