Анталиядаги портлашда 10 киши жароҳатланди

© Kamilcan Kilic/Ihlas News Agency via REUTERS Туркияда автомобил портлаши
Туркияда автомобил портлаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Савдо-саноат палатаси яқинидаги автомобиллар турар жойида юз берган портлашда 10-12 киши жароҳатланган. Автомобиллардан бирида газ баллони портлагани эҳтимолдан холи эмас.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik, Алена Палажченко. Туркиянинг Анталия шаҳрида портлаш юз берди, деб хабар қилди шаҳар мэри Мендерес Тюрел.

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 08:50 да содир бўлди. Анталиядаги Савдо-саноат палатаси яқинида автомобиллар турар жойи яқинида юз берган портлаш натижасида 10-12 жароҳатланган. Жароҳатлар асосан шиша бўлаклари тегиши натижасида олинган. Бир автомобил қаттиқ шикастланган яна учтаси ўртача. Автомобиллардан бирида газ баллони портлагани эҳтимолдан холи эмас.

Туркия, Газиантеп, Теракт бўлган жой - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ўз фуқароларига Туркияга саёҳат қилмасликни маслаҳат берди

“Шиша синиқларидан олинган жароҳатлар натижасида 10-12 киши жароҳатланди, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ. Полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда. Воқеа содир бўлган жой шаҳар марказидан узоқ ва гавжум бўлмагани туфайли ушбу воқеа теракт эмас – дейилмоқда, лекин барча вариантлар кўриб чиқилмоқда. Бугун биз Савдо палатасида мажлис ўтказшни режалаштирган эдик ва мажлис барибир ўтказилади”, — деди Тюрель Haberturk телеканали эфирида.

Бугун эрталаб Sputnik АҚШ Давлат департаментининг ўз фуқароларига Туркияга саёҳат қилмасликни маслаҳат бергани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0