Ўтган дам олиш кунлари Бишкек яқинидаги Озерное қишлоғида "Штурмовик" йўлтанламас автомобиллар клуби ташкил қилинганига бағишланган пойга бўлиб ўтди, Sputnik Кыргызстан хабарига асосан.
Пойга ТР1, ТР2 ва ТР3 категориялри бўйича махсус таёрланган автомобиллар иштирокида бўлиб ўтди. Пойгада икки Қирғизистон ва бир Қозоғистон йўлтанламас автомобиллар клублари вакиллари иштирок этди.
"Тадбирда қатнашган пойгачилардан ҳеч ким жароҳатлангани йўқ, чунки барча қатнашчилар учун хавфсизлик камарлари ва шлемлар мажбурий қилиб белгиланган эди. Пойга соат 11:00 бошланиб 18:00 да якунланди", — деди "Штурмовик" клуби вакили ва ташкилотчилардан бири Юрий Копытин.
Шунингдек Копытин тадбирда хавфсизликни таъминлаган Чуй вилояти ИИБга ҳам миннатдорчилик билдирди. Пойга томоша қилишга 3 мингга яқин одам тўпланган.