Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Шунингдек,турли даражаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилган

ТОШКЕНТИ, 24 окт – Sputnik. Жорий йилнинг 25 октябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Финляндияга ташриф уюштирадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"2016 йилнинг 25 октябр куни Хелсинки шаҳрида Ўзбекистон ва Финляндия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади", дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг 25-26 октябр кунлари Финляндияда бўлиши доирасида турли даражаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистоннинг Финляндия билан ўзаро сиёсий ва иқтисодий муносабатлари изчил йўлга қўйилган. Шу йилнинг 8 мартида Хелсинки шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасидаги 1998 йил 9 апрелдаги иккиёқлама солиқ солинишини олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённома имзоланганди.

Яқинда эса Финляндия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистон Республикасига ишчи ташрифи уюштиришди.

Янгиликлар лентаси
0