Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари мулоқот ўтказишди

© МИД РФ Сергей Лавров ва Абдулазиз Камилов
Сергей Лавров ва Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мулоқотда икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан икки давлат ўртасидаги муносабатлар ва халқаро ташкилотлардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар берди Россия ТИВ.

"Йигирма тўртинчи октябр куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди", — дейилади РФ ТИВ хабарида.

"Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ва халқаро ташкилотлардаги ҳамкорлик муҳокама қилинди", — дейилган Россия ташқи сиёсат маҳкамаси ахборот хизмати томонидан.

Янгиликлар лентаси
0