Ўзбекистонда имтиёзли ипотекани янада кўпроқ оилалар олиши мумкин

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЯнги уй
Янги уй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имтиёзли ипотека кредити олиши мумкин бўлган оилалар сони сезиларли даражада ўсди

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорига мувофиқ, тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда ипотека кредитларини тақдим қилиш тартибидаги "ёш оила" тушунчасига ойдинлик киритилди, деб хабар бермоқда "Новости Узбекистана". Эндиликда, фарзандини якка ўзи тарбиялаётган ёши 30дан ошмаган ота ёки она ҳам имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Маълум қилинишича, эр-хотин иккисининг ҳам ёши 30дан ошмаганлар "ёш оила" ҳисобланади. Бунда, 30 ёшга кирганлар бўлса ҳам шу тоифага киради. Шу билан бирга, фарзандини якка ўзи тарбиялаётган ота ёки она ҳам 30 ёшга тўлган ва тўлмаган бўлса, шу имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Мазкур тузатиш "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонунга мувофиқ амалга оширилаётгани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, илгарилари 30 ёшга тўлмаган ёшларнинг никоҳ қуриши билан пайдо бўлган оила "ёш оила" деб аталарди. Бу амалиётда кўплаб саволларни келтириб чиқарар, хусусан, "турмуш қурганлардан бири 30 ёшга кирган бўлса, бу оила "ёш оила" ҳисобланиши мумкинми?" деган масалага ойдинлик киритиш талаб қилинар эди. Эндиликда, 30 ёшга тўлган, дейилиши билан ушбу саволга жавоб берилди.

Шундай қилиб, имтиёзли ипотека кредити олиши мумкин бўлган оилалар сони сезиларли даражада ўсди.

Янгиликлар лентаси
0