ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ушбу йилнинг 26 октябри куни Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонга жавоб ташрифи уюштиради, Sputnik Кыргызстан хабарига асосан.
Ташрифнинг асосий мақсади – ўзаро қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашдир. Октябр бошида Мухамметкалы Абулгазиев бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси Андижон вилоятига ташриф буюрган эди.
Меҳмонлар чегарага яқин бўлган Ўш вилоятига ташриф буюриб, Ўш марказида бўлиб ўтадиган маданий-байрам тадбирларида иштирок этишади ва Қирғизистон халқлар ассамблеясида бўлишади. Шунингдек, Бобур номидаги ўзбек драма театрида “Семетей — Манас ўғли” номли спектаклда бўлишади.
Ундан кейин Ўзбекистон делегацияси шаҳар марказидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари намойишида ва Ўш Давлат университетининг “Ак Бурра” кампусида бўлиб, Тиббиёт факультути талабалари билан учрашишади.
Ташриф сўнггида Ўзбекистон вакиллари “Сулайман-Тоо” тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюришиб икки тарафлама ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжатлар имзолашади.
В завершение визита представители Узбекистана посетят историко-этнографический комплекс "Сулайман-Тоо". По итогам встречи будут подписаны двусторонние документы.