ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Машҳур ҳажвиячи Михаил Задорнов Москвада касалхонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, "Тез ёрдам" хабарига асосан.
Шифокорлар айтишига кўра, Задорновга 22 октябр куни тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва касалхонага ётқизилган. Артист айнан қайси касалхонага, кандай дард билан ётқизилгани аниқлаштирилмаган.
Октябрь бошида Задорнов ўзининг ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Янги йилга қадар белгиланган бир неча концертини, соғлиги ёмонлашгани туфайли, бекор қилишга мажбур бўлганини хабар қилган эди.
Михаил Задорнов — ҳажвий ёзувчи, юморист ва актер. Задорнов, кўпинча, Россия ҳаёт тарзи ва урф-одатларни Ғарб ҳаёти билан солиштириш, АҚШ ҳаёт тарзини ҳажвия қилиш каби мавзуларда монологлар ўқийди.