ТОШКЕНТ, 23 окт —Sputnik. "Ислом давлати" жангарилари Ироқ шимолидаги Найнава вилояти маркази бўлган Мосулда 16 кишини, кўприкдан ташлаб юбориш йўли билан қатл қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
"ИД жангарилари Мосулда 16 кишини Учинчи кўприкдан ташлаб қатл қилди", дейилган манбаа хабарда.
Шанба куни эрталаб Мосул жанубида ИД жангарилари 284 эркак ва ўғил болаларни қатл қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
17 октябр тунда Ироқ ҳарбийлари ва қурд кўнгилли кучлари АҚШ бошчилигидага коалиция кўмагида Мосулни озод қилиш операциясини бошлаган эди.