ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. 2016-йил 17 октябр куни Ўзбекистон Республикаси президентининг "Давлат улуши катта бўлган акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди, деб хабар қилади Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази матбуот-хизмати.
Ҳужжатда шунингдек, 10 та стратегик акционерлик жамияти рўйхати келтирилган бўлиб, улар орасида юқорида санаб ўтилган АЖга айлантирилувчи оддий акцияларининг 100 фоизи давлатга тегишли компаниялар ҳам бор: булар "Ўзбекнефтгаз" МХК; "Ўзбекэнерго" АЖ; "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ; "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ; "Ўзавтойўл" АЖ; "Ўзбектелеком" АЖ; "Навоий тоғ-металлургия комбинати" АЖ; "Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати" АЖ; "Халқ банки" АТБ; "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки" АТБ.