Ўзбекистонда пахта теришга мажбурлаш ҳолатлари бўйича маълумот берилди

Oбуна бўлиш
Мониторингда тасодифий танлов йўли билан корхона, ташкилот ва муассасалар, фермер хўжаликлари, пахта далаларига ташриф уюштирилди

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси пахта ҳосилини йиғиб олишда халқаро меҳнат стандартларига риоя қилиниши ҳамда пахта терувчилар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши бўйича миллий мониторинг маълумотларини тақдим этди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

2016 йилги пахта ҳосилини йиғиб олишда болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнат миллий мониторингини ўтказиш учун федерация 13та территориал ишчи гуруҳи ташкил этди. Мониторингда тасодифий танлов йўли билан корхона, ташкилот ва муассасалар, фермер хўжаликлари, пахта далаларига ташриф уюштирилди.

Пахта теримчилари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пахта теришга мажбур этилаётганлар учун "ишонч телефони" ташкил қилинди

Территориал гуруҳлар республиканинг шаҳар ва туманларида 200дан ортиқ ташрифлар уюштиришди. Ташрифлар давомида фермер хўжаликлари, касб-ҳунар коллежлари, лицейлар, умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва тиббиёт муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, ҳокимликлар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) конвенциясининг татбиқ этилиши ўрганилди.

"Ўрганиш жараёнида гуруҳлар 3 мингга яқин респондентлар билан ХМТ томонидан ишлаб чиқилган сўровномалар асосида интервьюлар ўтказилди. Сўровда қатнашганларнинг маълумот беришларича, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумига қадар ва мавсум давомида масъул ташкилотлар пахта териш жараёнида меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиниши бўйича тизимли профилактика тадбирларини олиб боришган. Таълим ва тиббиёт муассасаларининг узлуксиз ишлаши таъминланган; инфраструктура объектлари, жумладан, транспорт, бозорлар, савдо ва маиший хизмат корхоналари, дорихоналар меъёрий тартибда иш олиб бормоқда", — дея қайд этади Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси.

Шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг вақтини унумли ўтказиш мақсадида ўқув машғулотларидан кейин тўгараклар, спорт секциялари ташкил этилган.

Федерация маълумотига кўра, пахта терувчиларнинг меҳнат ва дам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Уларни иссиқ овқат, тоза ичимлик суви, моддий ва маънавий рағбатлантириш, ёнғин хавфсизлиги, санитар-гигиеник шароитлар билан таъминлаш йўлга қўйилган. Барча туман ва шаҳарларда пахта териш ишларига кўнгилли равишда иштирок этиш мумкинлиги ҳақида баннер ва эълонлар ўрнатилган. Аҳоли гавжум жойларда, корхона ва ташкилотларда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳақида ахборот плакатлари жойлаштирилган, иш берувчилар ва фермерларга меҳнатга мажбурлаш ва болалар меҳнатидан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилишлари ҳақида маълумотномалар тарқатилган.

Пахта терими - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида эслатди

Шу билан бирга мониторинг гуруҳлари томонидан айрим камчилик ва нуқсонлар ҳам аниқланди. Хусусан, олтита касб-ҳунар таълими муассасасида ўқувчиларнинг давомати нисбатан пастлиги аниқланди (70-93%). 50та фермер хўжалигида тегишлича меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилмаган: санитар-гигиеник шароитлар талаб даражасида эмас, меҳнатга ҳақ тўлаш вақтида амалга оширилмаган.

Барча аниқланган камчиликлар бўйича тезкор чоралар кўрилди, масъул шахслардан тушунтириш хатлари олинди. Хусусан, овқатларнинг сифати ва санитар-гигиеник шароитларни яхшилаш бўйича тегишли чоралар қабул қилинди, банк ходимлари чақирилиб, пахта терувчиларнинг ҳақлари тўлаб берилди.

Янгиликлар лентаси
0