Красноярск Ўзбекистонга инфрақизил иситгичлар етказиб беради

Oбуна бўлиш
Ҳозирда томонлар маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома тузишни муҳокама қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар Красноярскдаги "Теплофон" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган инновацион иситгичларга қизиқиш билдиришди. Ҳозирда томонлар маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома тузишни муҳокама қилишмоқда. Бу ҳақда Красноярск ўлкасининг иқтисодий ривожланиш, инвестиция сиёсати ва ташқи алоқалар вазирининг ўринбосари Александр Граматунов Сибир тадбиркорлик форумида маълум қилди, деб ёзади NEWSLAB.RU.

Эслатиб ўтамиз, ўлка ҳукумати ва бизнеси вакиллари яқинда Ўзбекистонга ишчи ташрифини амалга оширди. Ташриф доирасидаги учрашувларда Красноярск ва Ўзбекистон корхоналари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш истиқболлари, енгил саноат ва ёғочни қайта ишлаш, ёқилғи ва машинасозлик соҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш муҳокама қилинди.

Ёғочни қайта ишлаш корхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда красноярскликлар бир нечта қўшма корхона ташкил этиш ниятида

Ўзбекистонга Красноярскдаги "Теплофон" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган инфрақизил панелли иситгичларни етказиб бериш тўғрисидаги дастлабки келишув ушбу ташрифнинг илк натижаларидан бири бўлди.

"Компания замонавий, энергияни ўта самарали тежайдиган иситгичлар ишлаб чиқаради. Мен яқинда Ўзбекистонда бўлганимда ушбу маҳсулот ҳақида гапириб бердим. Маҳаллий истеъмолчилар бу маҳсулотга катта қизиқиш билдиришди. Ўзбекистон иқлими иссиқ бўлишига қарамасдан, қиши жуда совуқ бўлади. Ҳозирда томонлар шартнома имзолашга тайёрланишмоқда", — деди Александр Граматунов.

Янгиликлар лентаси
0