Икки кун давом этган сессия доирасида ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашувлар ўтказилди, Ўзбекистон иқтисодиётига киритиладиган 1,4 миллиард доллар миқдоридаги инвестициялар бўйича 21 келишув имзоланди ва бир нечта муҳим баёнотлар берилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, сессияда ИҲТнинг йигирма олти аъзо давлатлари вакиллари иштирок этди. Сессияда шунингдек, ИҲТ бош котиби, Ислом тараққиёт банки президенти, АҚШ, Франция, Италия, Буюк Британия ва Швейцариянинг махсус элчилари, қатор халқаро ва ҳудудий ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.
ИҲТ 1969 йил сентябрда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ислом бирдамлигини таъминлаш учун ташкил этилган. 2011 йилга қадар у Ислом конференцияси ташкилоти номи билан аталган. ИҲТга 57 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлган. Россия 2005 йилдан буён ташкилотда кузатувчи мақомига эга.