Эстон миллатчилари Sputnik таҳририятига таҳдид қилмоқда

© SputnikSputnik
Sputnik - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агентлик раҳбарияти бундай таҳдид Евроиттифоқ мамлакати томонидан бўлаётганидан ҳайратда эканлигини айтди

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Эстония миллатчилари Sputnik агентлигининг ушбу мамлакатдаги таҳририятига мактуб жўнатишиб, таҳририят фаолиятини тўхтатиб қўйишларини билдиришган. Агентлик раҳбарияти бундай таҳдид Евроиттифоқ мамлакати томонидан бўлаётганидан ҳайратда эканлигини айтди.

Sputnik-Эстония раҳбари Елена Черишева РИА Новостига телефон орқали таҳририят электрон почтасига Эстониядаги миллатчи партиялар "Ўнг сектор" ва Мустақиллик партияларидан мактуб келганлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу мактуб фақат Sputnikкагина келмаган бўлиши мумкин, чунки унда Россия телеканаллари ҳам тилга олинган.

Миллатчилар уларнинг "ота-боболари немис мундирларида большевизмга қарши курашишгани" ҳақида ёзишади ва қатор Россия оммавий ахборот воситалари ва журналистларига таҳдид қилишади.

"Айни пайтда биз республика ҳудудида рус телевидениеси қонунан тақиқланишига эришмоқдамиз. Эстониянинг "Ўнг сектор"и бинолар томидан Россия каналларини намойиш этувчи антенналарни олиб ташлаш акциясини ўтказмоқда. Мустақиллик партияси ва "Ўнг сектор" Эстониядаги Sputnik-News янгиликлар бўлими фаолиятини тўхтатишни бошлайди" — дейилади мактубда.

Sputnik раҳбарияти бу мактубни таҳдид деб қабул қилди ва ЕИга кирувчи мамлакатда бундай баёнот берилаётганига эътибор қаратди.

"Оталарининг фашист либослари билан фахрланадиган одамлар Евроиттифоқ мамлакатида бундай баёнот билан чиқиши ва оммавий ахборот воситасига таҳдид қилиши ҳайратлантирмоқда", — деди агентлик бош муҳаррири ўринбосари Сергей Кочетков РИА Новостига.

RT телеканали анжумани - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкаси Sputnik ва RT фаолияти билан қизиқди

Чоршанба куни Эстония жамоатчилик телерадиокорпорацияси "Ватан иттифоқи ва Республика" (IRL) миллатчи партиясининг Таллин бўлими раиси ўринбосари Тармо Круузимяэга асосланиб партия Эстония ҳукуматига мамлакат ҳудудида Россия телеканаллари намойишини тақиқлашни таклиф қилганини билдирди. Эстония бош вазири Таави Рийвас мамлакат ҳудудида Россия телеканаллари намойишини тақиқлаш таклифи нотўғри эканлигини билдирган.

Болтиқбўйи давлатлари ҳукуматлари россиялик журналистлар фаолиятига нисбатан кўп марта тўсиқ қўйган. Литвадан ВГТРК суратга олиш гуруҳи чиқариб юборилган. 2015 йил октябрида Эстония чегарасида ВГТРКнинг яна бир суратга олиш гуруҳи тўхтатилиб, журналистларнинг чўнтаклари тинтилган. Уларни бир неча соатдан кейин қўйиб юборишган, лекин визаларини бекор қилишган. Бундан ташқари Эстония "Россия сегодня" агентлиги ходими Марина Перекрестованинг барча ҳужжатлари жойида бўлсада мамлакатга киришига рухсат бермаган. 2014 йил апрелида Литва ТИВ РИА Новости мухбири Ирина Павловани аккредитациядан ўтказмаган, бунинг сабабини эса айтмаган. "Комсомольская правда" газетаси журналисти Галина Сапожникова Литвада "давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи шахс" деб эълон қилинган.

Москва илгарироқ Болтиқбўйи мамлакатларида неонацизм аломатлари оддий ҳолга айланиб қолгани ва Европа давлатларида миллатчилик пайдо бўлаётганини билдирганди. Евроиттифоқ раҳбарияти эса ўзини бунда ҳеч қандай хавф кўрмаётгандек тутмоқда.

Янгиликлар лентаси
0