Россия ва Ўзбекистон Омбудсменлари фуқароларни биргаликда қабул қилади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишТатьяна Москалькова
Татьяна Москалькова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов ҳам иштирок этди

 

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова ўзбекистонлик ҳамкасби Улуғбек Муҳаммадиев билан учрашувида фуқароларни видеоалоқа орқали биргаликда қабул қилиш ҳамда халқаро ҳамкорлик дастурлари бўйича фаолиятни кучайтиришга келишиб олди.

Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов ҳам иштирок этди.

"Фуқароларни видеоалоқа орқали биргаликда қабул қилишни ташкиллаштиришга ҳамда халқаро ҳамкорлик дастурлари бўйича ишларни фаоллаштиришга қарор қилдик", — деб ёзади Москалькова Instagramдаги саҳифасида.

Тошкентда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум ўтказилади

Томонлар шунингдек, инсон ҳуқуқлари институтларини ривожлантириш соҳасидаги қўшма илмий лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш ва амалга ошириш ҳақидаги келишувни қайта тузишга келишиб олишди. Москалькованинг сўзларига кўра, режалаштирилаётган келишувда Россия ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик қилишни ва қонун бузилиш ҳолатларида томонлар бир-бирларини ўз вақтида хабардор қилишларини кўзда тутади.

Шу билан бирга келишувга халқаро омбудсмен институтлари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришда ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳам киритилган.

 

Янгиликлар лентаси
0