ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik, Михаил Алаеддин. Террорчилар Алеппонинг Бустан ал-Каср туманида гуманитар коридордан чиқмоқчи бўлган тинч аҳолини ўққа тутди, яраланганлар бор, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири воқеа жойидан.
Тонгда Бустан ал-Каср яқинидаги гуманитар коридорда олтита мина портлади ва гуманитар коридор охирида жойлашган назорат пункти ўққа тутилди. Жангарилар гуманитар коридордан 200 метр масофада жойлашиб олишган.
Алеппо шимолида жойлашган гуманитар коридорда вазият тинч. Аҳолини эвакуация қилиш ҳали бошланмаган. Тез ёрдам машиналари ва автобуслар эвакуация бошлашга таёр турибди.
Бироз олдин “Жабҳат ан-Нусра” жангарилари аҳолига, гуманитар коридордан ўтиш вақти ўққа тутиш билан пўписа қилаётганини хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Алеппода 20 октябр куни тонг соат 08:00 дан гуманитар танаффус эълон қилинган. Бу БМТ ва Қизил ярим ой жамиятларига тинч аҳолини, яраланганларни шаҳардан олиб чиқиш учун шароит яратади.