Ўзбекистон хоккейчилари олтин медалга сазовор бўлишди

© Sputnik / Стрингер"Бинокор" хоккей клуби ўйинчилари
Бинокор хоккей клуби ўйинчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда бўлиб ўтган ҳаваскор хоккейчилар турнирида Тошкентнинг “Бинокор” клуби ғолиб чиқди. Қизиғи шундаки жамоа ўйинчилари ўртача 45 ёшда.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Пойтахтнинг “Бинокор” хоккей клуби Олма-отада бўлиб ўтган ҳаваскор хоккейчилар очиқ турнирида ғолиб чиқди, деб хабар қилмоқда  Sputnik мухбири.

“Бинокор” жамоаси бўлиб у турнирдаги ягона Ўзбекистон жамоаси бўлди. “Бинокор” қозоғистонлик "Капчагай", "Енбек" ва "Скиф" жамоаларини — 9:0, 4:2 ва 4:1 ҳисобда осонлик билан енгди. Энг охирги ўйинда эса, ўзбекистонлик хоккейчилар турнирнинг энг сара ўйинчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоаси устидан 6:4 ҳисобда ғалаба қозонди.

Шуниси қизиқ-ки “Бинокор” турнирнинг энг ёши катта жамоаларидан бири бўлди. Тошкентдаги Ice Rink хоккей тўгараги устозларидан ташкил топган жамоа ўйинчиларининг ўртача ёши 45да. 

© Sputnik / Стрингер"Бунёдкор" хокей жамоаси
Столичный хоккейный клуб Бинокор - Sputnik Ўзбекистон
"Бунёдкор" хокей жамоаси
Бу ғалаба Ice Rink тўгарагида шуғулланаётган болакайлар учун албатта улкан туртки бўлади. Улар 28 октябр куни Чимкентга мусобақага йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, Ice Rink клубининг энг ёш ўйинчиси — 7 ёшли Салохиддин Азимов Ўзбекистонлик биринчи хоккей легионери бўлди. Россиялик машҳур хоккейчи Павел Буре Салоҳиддиннинг қобилиятига юқори баҳо берди. Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистоннинг махсус интервьюсида ўқинг.

© Sputnik / Стрингер"Бинокор" хоккей клуби ва қозоғистонлик хоккейчилар
Столичный хоккейный клуб Бинокор - Sputnik Ўзбекистон
"Бинокор" хоккей клуби ва қозоғистонлик хоккейчилар

 

Янгиликлар лентаси
0