Нега Россия жамоаси ҳижобда футбол ўйнади?

© пресс-служба Ассоциации мини-футбола РоссииРоссия ва Эрон жамоаси ўйини
Россия ва Эрон жамоаси ўйини - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мини-футбол бўйича Россия аёллар терма жамоаси Эрон урф-одатларини ҳурмат қилган ҳолда ҳижобда майдонга тушди.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ҳижоб кийган спортчи қизлар кенг жамоатчиликни ҳайратга солмай қўйганига анча вақт бўлди, айниқса августда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган олимпиада ўйинларидан кейин, деб ёзади Sputnik Латвия.

Теҳронда бўлиб ўтган Россия – Эрон мини-футбол баҳсида Россия жамоси футболчилари ҳижобда майдонга чиқишди. Эрон Ислом республикасида қонунларига биноан спорт  ўйинларида иштирок этаётган аёллар фақат ҳижобда майдонга чиқиши керак.

© пресс-служба Ассоциации мини-футбола РоссииРоссия ва Эрон аёллар мини-футбол баҳси
Товарищеский матч по мини-футболу среди женских команд России и Ирана - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Эрон аёллар мини-футбол баҳси

Россия аёллар мини-футбол терма жамоаси Эронда икки ўйин ўтказди. Жамоалар келишувига кўра, биринчи ўйинда Россия жамоаси ҳижобсиз ўйнаган, иккинчисида эса ҳижоб кийган. Биринчи ўйин 3:3 хисообида дуранг билан якунланди. Иккинчиси эса 5:3 ҳисобида, Россияликлар ғалабаси билан якунланган.

Жамоа ҳижоб киймай ўйнаганда, стадионга ҳеч қандар эркак киритилмайди. Томошабинлар, ёритувчилар, стадион ишчилари – барчаси фақат аёллар бўлиши керак.

“Биз албатта бундай шартлардан воз кечишимиз мумкин эди, лекин мини-футболни ривожлантириш учун бу салбий натижа бўлар эди”, — дейди Россия мини-футбол ассоциацияси матбуот котиби Александр Климанов.  

Климовнинг сўзларига қараганда, жамоа қизлари биринчи бор 5 йил олдин ҳижобда майдонга чиқишган, ўшанда уларга кийим иссиқлиги туфайли, озроқ ноқулай бўлган экан.

“Энди бўлса биз ҳижобда ғалаба қозонмоқдамиз. Ҳижоб кийиб ўйналган иккинчи ўйинда бизнинг жамоа 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди”, — дейди Климанов.

Ҳамма спортчилар ҳам ҳижоб кийишга рози эмас. Масалан, асли Гуржистонлик бўлган америкалик шахматчи қиз Нази Пайкидзе-Барнс, ҳижоб кийиш шарт бўлгани туфайли, 2017 йили Эронда ўтказилиши керак бўлган шахмат бўйича жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилган. Унинг фикрига кўра, ушбу мамлакатда аёллар ҳуқуқлари бузилаётган экан. 

Лекин 22 ёшли Пайкидзе-Барнс Халқаро шахмат федерациясидан қаттиққўл жавоб олган: Эрон –жаҳон чемпионатини қабул қилишга истак билдирган ягона мамлакат. Барча мезбон мамлакатнинг қонунларини, жумладан кийимларга бўлган талабини ҳурмат қилиши шарт”, — дейилган унда.

Янгиликлар лентаси
0