ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Таниқли ўзбек хонандаси Нилуфар Усмонова тўртинчи бор она бўлади. У бу ҳақда ўзининг Instagramдаги саҳифасига суратини жойлаш орқали маълум қилди.
Хонанданинг мухлислари бўлажак онани сурат остига изоҳлар ёзиб табриклашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Нилуфарнинг 11 ёшли Саидаъзам, 5 ёшли Иброҳим ва 4 ёшли Сулаймон исмли фарзандлари бор. Нилуфар Усмонова турмуш ўртоғининг исмини маълум қилмаяпти, лекин ушбу никоҳда хотиржамлик ва бир-бирини тушуниш борлигини тез-тез таъкидлайди.
Нилуфар Усмонова —машҳур Юлдуз Усмонованинг ягона қизи.
Нилуфар Усмонова 2013 йилда турк оламининг "Турквидение — 2013" қўшиқлар танловида Ўзбекистон номидан иштирок этган. Ўшанда хонанда "Унутгин" қўшиғини куйлаган ва 11-ўринни эгаллаган.