"Медведь" зирҳланган автомобили ва экстрим-ноутбук

Oбуна бўлиш
Москвада Россия Ички Ишлар вазирлиги ва Россия Федерал Хавфсизлик хизмати томонидан ташкил қилинган "Интерполитех-2016" кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

"Интерполитех-2016" кўргазма меҳмонларига Россияда биринчи минадан ҳимоя қилинган зирҳли автомобил намойиш этилди.  СПМ-3 "Медведь" автомобили зирҳли транспорт автомобили, ракета мосламаси, миномёт, пулемёт ёки бошқа қурол учун шасси, штаб-қўмондонлик, разведка қўриқчилик ва тиббий автомобил сифатида ишлатилиши мумкин. "Медведь"нинг БТРдан фарқи шундаки – уни фуқаро автомобил йўлларида ҳам ҳайдаш мумкин.

Кўргазмада намойиш этилган яна бир янги мослама, бу – ҳимояланган ноутбук. Чанг, сув, зарбалардан ҳимоя қилнган ноутбук экстремал шароитларда ишлаши мумкин. Унинг аккумулятори 8 соат ишлашга етади.

Шунингдек Россия ИИВ оммавий намойишларни хавфсиз ўтказиш учун турли янги қурилмаларни тақдим қилди. Улар орасида Сочида Қишги Олимпия ўйинлари даврида синовдан ўтган намуналар ҳам бор эди.

Бу йилгаи "Интерполитех-2016" ҳисоб бўйича 20-чи бўлди. Унда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, фавқулодда ёрдам хизматлари, қўриқлаш бўлинмалари, қурол-яроғ ишлаб чиқарувчилари, махсус кийим ва махсус ҳимоя воситалари ишлаб чиқарувлар ва бошқалар иштирок этишди. Кўргазмада дунёнинг 11 мамлакатидан 460 қатнашчи иштирок этди. Кўргазмага 20 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0