БААда хотинини пардозсиз кўрган эр ажрашишга ариза берди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПардоз қилаётган аёл
Пардоз қилаётган аёл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Куйган" эр, шунингдек, севган ёри бир неча бор пластик жарроҳлар "хизматига" мурожаат этганини ҳам аниқлаган

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида илк бор рафиқасини пардозсиз кўрган эр, ажрашишга ариза берди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.

Хабарда ёзилишича, аёл БААдаги Шаржа шаҳрида жойлашган курортларнинг бирида ҳордиқ чиқараётган вақтида, денгиз суви аёлнинг пардозини "ювиб" юборган. Ўз рафиқасининг ташқи кўринишидаги ўзгаришларни кўрган эр эса, "хотиним кўнглимдагидек ҳусн-жамолга эга эмас" деган фикрга келади.

Тез орада "куйган" эр севгилиси неча маротаба пластик жарроҳлар хизматига мурожаат қилганини ҳам аниқлашга муваффақ бўлади. Аёл улама киприк ва рангли линзалардан ҳам фойдаланиши аниқлангач эса…

Ўзини алданган ҳис қилган эр, никоҳ шартномасини шу ондаёқ бекор қилиш қарорини қабул қилади.

Янгиликлар лентаси
0