ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Сурия Қримни Россиянинг ажралмас бўлаги сфатида тан олди, деди Сурия парламенти вакили Хадия Аббас, Sputnik ахборот агентлигига берган интервьюсида.
“…Биз Қримни Россиянинг ажралмас бўлаги сифтида тан оламиз”, — деди Хадия Аббас.
Унинг сўзларига қараганда Россия ва Сурия орасидаги муносабатлар стратегик аҳамиятга эга. Сурия ҳукумати икки давлат муносабатларини сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва консуллик соҳаларда ривожлантиришга ҳаракат қилади.
Хадия Аббас айтишига қараганда, Қрим Совет Иттифоқининг бўлаги бўлган. Иттифоқ бўлинганидан ҳозирги вақтга қадар юз берган воқеалардан кейин, ўтказилган эркин референдум натижасида, Қрим аҳолиси ўз хохиши билан, ўзининг асл илдизига қайтган.
“Улар ўз ватанлари билан бирлашишга қарор қилишди”, — деди Хадия Аббас.
Эслатиб ўтамиз, Украинада 2014 йилда содир бўлган давлат тўнтарилишидан кейин, Қрим ярим оролининг 95% аҳолиси Россия билан қайта бирлашиш учун овоз берган эди.