Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишИситиш радиатори
Иситиш радиатори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарорда 18 октябрдан Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракатини ишга тушириш вазифаси топширилган

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. 18 октябр куни Тошкент шаҳар ҳокими "Тошкент шаҳрида 2016-2017 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида"ги қарорга имзо чекди, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хабарга кўра, Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши муносабати билан аҳолига қулайликлар яратиш, ижтимоий соҳа объектларида хизмат кўрсатиш шароитларини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлашга ўтилади.

Исситиш батареяси - Sputnik Ўзбекистон
Иссиқлик манбаи корхоналари вилоят ҳокимияти ихтиёрига ўтказилади
 

Қарорда "Тошкент иссиқлик электрмаркази" АЖ, "Toshkent issiqlik markazi", "Тошиссиққуввати" ИЧБ УКга марказлашган иссиқлик тизимининг барча қисмларини текшириш имкониятини таъминлаш учун 18 октябрдан Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракатини ишга тушириш вазифаси топширилган.

Бундан ташқари, юқоридаги ташкилотларга пойтахтда 2016-2017 йилги иситиш мавсуми даврида узлуксиз табиий газ, сув таъминоти ва электр энергиясини етказиб бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди. 
Шунингдек, иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарларига туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, таълим муассасалари, касалхона ва поликлиникаларни 2016 йил 19 октябрдан, аҳоли турар-жой биноларини эса 20 октябрдан мунтазам иситишга киришишни ташкил этиш топширилган. 

Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига  кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун мутасадди ходимлар ва аҳоли томонидан қоидаларнинг бузилишига йўл қўймасликни назорат қилиш вазифаси топширилди.

Янгиликлар лентаси
0