Марғилонда маҳаллий тадбиркорларни уриб пулини шилган "Шарқ" гуруҳи қўлга олинди

© fotoliaҚонун ва олий судлов рамзлари
Қонун ва олий судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уюшган жиноятчилар маҳаллий бизнесменларни "шантаж" қилиб, пул шилиш билан шуғулланган. Улар шунингдек, тадбиркорларга тегишли мол-мулк ва товарларни зўрлик билан тортиб олган ҳамда уларнинг хизматларидан текинга фойдаланган

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон куч ишлатиш органи ходимлари Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида "Шарқ" деб номланган жиноий гуруҳ раҳбари Мумтозбек Холматов ҳамда унинг уч нафар ҳамтовоғини қўлга олиш бўйича махсус операцияни амалга оширдилар, деб хабар қилмоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба.

Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари маҳаллий тадбиркорлардан таъмагирлик йўли билан пул ундириш, зўравонлик характеридаги жиноятларни амалга ошириш ҳамда ўзларига "ёқмай! қолган бизнесменлар билан "разбор" қилиш билан шуғулланишган.

"Жиноятчилар 2015 йил давомида ва 2016 йил бошларида "шантаж" ҳамда жисмоний куч ишлатиш йўли билан Марғилон шаҳридаги бизнеснинг бир қисмини ўз назоратига олганлар. Улар ишлаб-чиқарувчилардан мунтазам равишда пул ундириш тизимини йўлга қўйганлар. Жиноятчилар фақатгина пул ундириш билан чегараланмаган, улар бизнесменларнинг турли товарларини зўравонлик билан тортиб олиб, шунингдек, тудбиркорларга қарашли дўконлар ва ресторанлар хизматларидан текинга фойдаланганлар", — деб таъкидлади манба.

Тергов жараёни давомида уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан бешта жиноий иш қўзғатилган. Тергов давомида жиноятчилар ўтган бир йил мобайнида Марғилондаги тадбиркорлик субъектларидан ноқонуний равишда каттагина маблағни (АҚШ долларида) ҳамда "Каптива" русумидаги автомобилни ўзлаштириб олгани ошкор бўлган.

Марғилон шаҳар суди қарори билан уюшган жиноий гуруҳ раҳбари 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари ҳам тегишли жазо чораларини олганлар.

Янгиликлар лентаси
0