Эронда бирданига уч вазир истеъфога чиқди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишТеҳрон шаҳри
Теҳрон шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар нима учун истеъфога чиққани сабаблари маълум қилинмаяпти

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Эроннинг уч нафар вазири истеъфога чиқишди, деб хабар қилди сешанба куни Mehr ахборот агентлиги. РИА Новости хабарига асосан.

"Бизгача етиб келган маълумотларга асосан таълим вазири Али Асгар Фоний, маданият вазири Али Жаннати ва спорт ва ёшлар масалалари бўйича вазир Махмуд Гударзийистеъфога чиқишларини эълон қилишган", — дейилган агентлик томонидан Твиттер ижтимоий тармоғида эълон қилинган хабарда.

Вазирлар нима учун истеъфога чиққани сабаблари маълум қилинмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0