ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Москва шаҳар Гагарин тумани суди “Лукойл” компанияси вице-президенти ўғли Руслан Шамсуаров ва яна икки кишини айбдор деб топди, РИА Новости хабарига асосан.
Хусусан, суд Шамсуаров, Усков ва Маджидовларни Москва ичида Mercedes Gelandewagen русумли автомобилларда полиция ходимлари билан пойга уюштирганликда, ва полиция ходимларини омма олдида ҳақорат қилганликда айблашмоқда.
“Шамсуаров, Усков ва Мажидовлар ҳукумат вакилини омма олдида ҳақорат қилганлиги суд томонидан аниқланди”, — дейилган айблов матнида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг май ойида ушбу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Интернетда пайдо бўлган видеороликда, уч ёш йигит қимматбаҳо Mercedes-Benz G63 AMG автомобилда йўл қоидаларини қўпол равишда бузиб, полиция ходимларидан қочишган. Ундан ташқари улар бўлаётган воқеани интернет орқари тўғридан-тўғри трансляция қилиб боришган. Шунингдек интернетга трансляция қилинган суҳбат давомида полиция ходимлари ҳақила хунук гаплар айтишган эди.
Ушбу муносабат билан Москва шаҳар Гагарин тумани суди Руслан Шамсуаров, Абдувахоб Маджидов ва Виктор Усковларни жиноят кодексининг “Ҳукумат ходимига нисбатан таҳлика қилиш”, “Ҳукумат ходимини ҳақорат қилиш” бандлари бўйича айбламоқда.
Прокуратура барча айбланувчиларни 2 йил ва 1 ой озодликдан маҳрум қилишни сўраган. Жабрланувчилар - уч нафар ЙПХХ ходимлари.