ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бугун Тошкентдаги Халқаро бизнес-марказида Ўзбекистон-Британия савдо ва саноатга кенгашининг навбатдаги 23 сессияси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Review.uz.
Мажлис Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва Британия томонидан Барбара Хей бошчилигида бўлиб ўтади.
Мажлисда томонлар иккала мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни, Буюк Британия ва Ўзбекистон орасида савдо ва саноатни ривожлантириш чораларини, илм-фан ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишади.
Британия корхоналари Ўзбекистоннинг турли соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашиш, маълумот алмашиш ҳамда келажак ҳамкорлик учун асос яратишлари мумкин.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Халқаро бизнес ассоциацияси вакиллари ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда.