ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Осиё-2016 ўсмирлар футбол чемпионати Баҳрайнла якунига етди, Тожикистон ФФ хабарига асоан.
“D гуруҳида қатнашаётган Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси ўйин бошида 1:0 ҳисобида устунлик қилганига қарамасдан, ғалабани сақлаб қола олмади ва 1:2 ҳисобда рақибга бой берди”, — дейилган хабарда.
Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси билан бўлиб ўтган баҳсда Тожикистон жамоаси 20 дақиқада ҳисобни очди, лекин кейинги таймда Ўзбекистон жамоаси икки гол билан ғалабани қўлга киритди.
Чемпионат қоидасига кўра, гуруҳда энг яхши натижа кўрсатган икки жамоа медал учун ўйинларни давом эттиради. Осиё чемпионатининг энг яхши тўрт жамоасига 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтиши керак бўлган Ўсмирлар Жаҳон чемпионати учун тўрт йўлланма тақдим этилади.