Ҳиндистонда БРИКС саммити бошланди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишҲиндистонда БРИКС саммити
Ҳиндистонда БРИКС саммити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БРИКС - Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР раҳбарлари Гоада террорчиликка қарши кураш ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш масалаларини кўриб чиқишади.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. БРИКС ташкилотининг расмий саккизинчи саммити Ҳиндистоннинг Гоа оролида расман бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Раҳбарларнинг биринчи учрашуви шанба куни норасмий кечги овқат шаклида бўлиб ўтди.Шанба куни шунингдек раҳбарларни суратга олиш маросими бўлиб ўтди.Суратларнинг бирида раҳбарлар Ҳиндистон миллий кийими — бандида суратга тушишди.

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишБРИКС раҳбарлари Ҳиндистон миллий кийими — бандида суратга тушишди.
совместное фотографирование  - Sputnik Ўзбекистон
БРИКС раҳбарлари Ҳиндистон миллий кийими — бандида суратга тушишди.
Раҳбарла учрашуви ҳашаматли Taj Exotica меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда. Раҳбарлар даставвал тор доирада, кейин БРИКС тадбиркорлар доирасида миллий делагациялар учрашуви ва ундан кейиш расмий ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтади.

Имзолш учун ҳужжатларнинг катта тўплами таёрланган: Гоа декларациясидан ташқари, яқин келажакдаги ҳамкорлик режалари ва иқтисодиёт, молия ва гуманитар ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжатлардир.

Кечга яқин БРИК раҳбарлари Leela меҳмонхонасига кўчиб ўтидаши ва BIMSTEC раҳбарияти билан учрашишади. BIMSTEC — Бенгал кўрфази техник ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти. Унинг аъзолари — Ҳиндистон, Бангладеш, Бутан, Мьянма, Непал, Шри-Ланка ва Таиланд.

Янгиликлар лентаси
0